English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вилоят ҳокими фуқаролар мурожаатларини тинглади
14:48 / 2023-02-22

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов вилоят Халқ қабулхонасида фуқаролар билан учрашди. Қабулда 200 дан ортиқ мурожаат кўриб чиқилди.

Юртимизда халқ мурожаатлари билан ишлаш борасида асос солинган янги тизим – ижтимоий адолатни таъминлаш борасида ўзбекона ҳаёт фалсафаси ва миллий давлатчилик мактабига хос барҳаёт анъаналарнинг янги тараққиёт босқичи бўлиши билан бирга, мамлакатимизни ҳар томонлама ривожлантириш йўлидаги стратегик мақсадларга эришишнинг қудратли воситасига айланмоқда.

[gallery-10660]

Фуқаролар асосан, тоза ичимлик суви таъминоти, кредит, моддий ёрдам олиш, ер муносабатлари, тиббий хизмат, иш билан таъминланиш билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаат қилди.  

Қабул чоғида кўтарилган масалаларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди, ижроси қатъий назоратга олинди.  

 

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА