French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вилоят ҳокими бўкалик ёшларнинг таклиф ва мурожаатларини тинглади
08:20 / 2020-12-12

Бўка туманида Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов, вилоят сектор раҳбарлари, Ёшлар ишлари агентлиги вилояти бошқармаси ҳудуд ёшлари билан учрашди.

Тадбирда ёшларнинг муаммолари тингланди. Жумладан, бандлик, кредит, ер ажратиш, ичимлик сув, табиий газ, йўл каби мурожаатлар ўз жойида соҳа мутахассисларига йўналтирилди.

Жумладан, суҳбат давомида Ўрол Шукуруллоев ўзи яшаётган маҳалла ҳудудида ташландиқ ерга енгил конструкцияли овқатланиш шохобчасини қуриш, шу орқали ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш учун рухсат берилишини сўради. Мутасаддилар томонидан ушбу масалага тизимли равишда кўриладиган бўлди.

Тадбир якунида вилоят ҳокими фаол ёшларга эсдалик совғаларини тақдим этди.

- Мен бугун туманимизнинг фаол ёшлари орасида ҳоким совғасини олганимдан жуда хурсандман, - дейди Ёшлар ишлари агентлиги вилоят сардори Дилшода Мансурова. - Вилоятимиз ёшлари билан Республика ёшлари орасида энг намунавийси бўлишга ҳаракат қиламиз. Тенгдошларимиз кўрсатаётган фаоллик барчани хурсанд қилди. Билдирилган бир қатор таклифлар ижобий ҳал этиладиган бўлди.

ЎзА