Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вилоят ҳокими Андижон давлат педагогика институти талабалари билан учрашув ўтказди
14:57 / 2025-11-06

Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон давлат педагогика институти талабалари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда ёшларнинг таълим олиш шароити, фаоллиги ва келажакка бўлган режалари, шунингдек, таклиф ва ташаббуслари муҳокама қилинди. Вилоят раҳбари талабаларнинг олий таълим муассасаларидаги ўқитиш усуллари ва касбий тайёргарлик даражасини мукаммаллаштириш истиқболлари ҳақида фикр алмашди. Шуҳратбек Абдураҳмонов таълимда янги ва замонавий усулларни жорий этиш орқали талабаларнинг билими ҳамда амалий кўникмаларини оширишга алоҳида урғу берди.

Тадбир давомида дуал таълим тизими ҳам муҳокама қилинди. Вилоят ҳокими назария ва амалиёт ўртасидаги уйғунликни таъминлашнинг аҳамиятига эътибор қаратди. Бу талабаларнинг касбий тайёргарлик даражасини ошириш ва ишлаб чиқариш жараёнларига қўшган ҳиссасини кучайтиришга ёрдам беради. Шунингдек, талабаларни назарий билимлар билан чекланмасдан, амалиётда ҳам мукаммал ва рақобатбардош мутахассислар бўлишга чақирди.

Талабаларнинг илмий-амалий тадқиқотлар ва ижтимоий фаолияти билан боғлиқ таклифлари ҳам муҳокама қилинди. Вилоят ҳокими ёшларга ўз фикр ва ташаббусларини билдириш учун имконият яратиш муҳимлигини таъкидлади. Шу билан бирга, олий таълим муассасалари талабалар билан доимий мулоқотда бўлиши ва уларнинг касбий тайёргарлигини яхшилашда муҳим роль ўйнаши қайд этилди.

Шунингдек, Шуҳратбек Абдураҳмонов талабаларни мамлакат тараққиётига муносиб ҳисса қўшишга, билим олишда изланувчан ва фаол бўлишга чорлади. Вилоят раҳбари ҳар бир талабанинг ўз профессионал салоҳиятини ривожлантириш ва янги имкониятларни фаол излашда масъулиятли эканини таъкидлади.

[gallery-26102]

Учрашув сўнггида таълимдаги ўзгаришлар, олий таълимдаги янги йўналишлар ва талабалар учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида ҳам батафсил маълумот берилди. Шуҳратбек Абдураҳмонов таълимнинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланишга қўшаётган ҳиссаси, ёшлар учун яратилган имкониятлар ва уларнинг ижодий салоҳиятини қўллаб-қувватлашга доир чоралар ҳақида сўзлади.

Фахриддин Убайдуллаев,

Зуҳриддин Умрзоқов (фото), ЎзА мухбирлари