Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вилоят ҳокими 102 ёшли Қосим бобони табриклади
11:01 / 2021-08-27

Президентимизнинг жорий йил 25 августдаги “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига асосан бир гуруҳ ёши улуғ юртдошларимиз ҳам “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

Уларнинг орасида Сирдарё туманида истиқомат қилувчи 102 ёшли Қосим бобо Исроилов ҳам бор.

Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев бир гуруҳ нуронийлар ҳамроҳлигида отахон хонадонига ташриф буюриб, 9 фарзанд, 32 невара, 51 чевара, 7 эвара бағрида тинч-осуда, қарилик гаштини сураётган Қосим бобо билан дилдан суҳбатлашди.

Айтиш жоизки, Қосим бобо Исроилов Мирзачўл ҳудудини ўзлаштириш, янги ерларни очиш ва обод қилиш борасидаги "Энг тажрибали механизатор" сифатида самарали меҳнати, илғорлиги ва жонкуярлиги билан ўз вақтида барчага ўрнак бўлган. Ҳозирда эса ёш авлодга бугунги кунларнинг қадрига етиш, тинч-фаровон ҳаётимиз учун шукрона айтиш, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлашга ҳисса қўшиш борасида насиҳат ва ўгитлар бериб, уларнинг тўғри тарбия олишларига ҳисса қўшмоқда.

 

Шуҳрат Суяров, ЎзА