Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вилоят ҳокими 100 ёшли онахонга “Шуҳрат” медалини топширди
15:25 / 2023-08-30

Мустақиллигимизнинг 32 йиллик байрами арафасида Президентимиз фармонига мувофиқ Навоий вилояти Кармана тумани Алишер Навоий маҳалласида яшаётган 100 ёшли Сидика Зкрияева “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

Онахонга юксак мукофотни вилоят ҳокими Нормат Турсунов топширди. С.Зкрияева 1953-1958 йилларда собиқ жамоа хўжалигида меҳнат қилган бўлса, 1958-1998 йилларда Кармана туманидаги 25-махсус мактабда ошпаз, фаррош бўлиб ишлаган. Айни пайтда нафақадаги онахон невара, чеваралари қуршовида. Табаррук онахон ўтган асрнинг энг мураккаб даврларида, иккинчи жаҳон уруши пайтидаги қаҳатчилик йилларида ҳамқишлоқлари билан бирга ғалла, пилла, чорва маҳсулотлари етиштириб, эл-юрт фаровонлиги йўлида меҳнат қилди.  

– Маҳалладошлар, ёшлар ва хотин-қизлар катта ва бой ҳаётий тажрибага эга бўлган онахон ҳузурига тез-тез келиб туришади, – дейди “Навоий” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Замира Носирова. – У маҳалламиздаги оилаларнинг тинч-тотувлигини таъминлашга ҳисса қўшиб, ота-оналарга фарзандлар тарбияси юзасидан ўзининг қимматли маслаҳатларини бериб келмоқда.  

[gallery-13339]

А.Бўриев,

С.Аслонов (сурат), ЎзА