Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вилоят ғолиблари аниқланди
15:33 / 2023-05-27

Мамлакатимизда ўтказилаётган “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида интеллектуал ўйинлар, спорт мусобақалари ўтказилмоқда.

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида ҳам 22 та туман-шаҳардан келган 132 нафар спортчи стол тенниси бўйича ўз маҳоратини синовдан ўтказди.

Яккалик бахслардаги (16-21; 22-26; 27-30 ёш тоифасида) ўғил болалар ва қизлар ўртасида ўтказилаётган беллашувлар муросасиз кечди.  

Якуний натижаларига кўра, 16-21 ёшли йигитлар ўртасида Абубакир Ҳошимов (Оҳангарон шаҳри), Қизлар ўртасида Нигина Тўрабекова (Бўка тумани) ғолиб бўлди.

22-26 ёшли йигитлар ўртасида Миршавкат Мирабдуллаев (Паркент тумани), қизлар ўртасида Озода Абдусаматова (Бекобод шаҳри)ларга етадиган топилмади.  27-30 ёшли эркаклар ўртасида биринчи ўринни Жаҳонгир Абдураззоқов (Олмалиқ шаҳри) қўлга киритди. Қизлар ўртасидаги баҳсларда Муножот Ўрмонова (Оҳангарон тумани) биринчи бўлди.  

Ташкилотчилар томонидан спортчилар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.  

А.Мусаев,ЎзА.