Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вилоят босқичи ғолиблари аниқланди
11:00 / 2025-11-18

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Гимнастика спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги топшириқлари ижроси доирасида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ташкил этилган “Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги” мусобақасининг Сирдарё вилояти босқичи муваффақиятли якунланди.

Бадиий гимнастика йўналишидаги ушбу босқичда вилоятнинг барча ҳудудларидан келган иқтидорли қизлар ўз маҳоратлари ва техник кўникмаларини намойиш этишди.

Мусобақанинг асосий мақсади ёшлар ўртасида гимнастика спорт турини оммалаштириш, истеъдодли спортчиларни саралаш ва халқаро стандартларга мос профессионал гимнастлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришдан иборат.

Вилоят босқичи натижаларига кўра, яккалик йўналишида Самина Норматова, гуруҳли йўналишда эса Рахшона Аҳмадова, Сулҳия Акбаржонова, Самина Атажанова, Биана Ибрагимова, Асал Анварова ва Сабина Усмоновалар ғолибликни қўлга киритишди.

Ўзларининг юқори чиқишлари ва маҳорати билан ажралиб турган ғолиблар “Вазир кубоги”нинг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди ва энди мамлакат миқёсида ўз қобилиятларини яна бир бор намойиш этиш имконига эга бўлишди.

Мусобақа сўнгида ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири