Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вильнюсда Ўзбекистон – Литва бизнес форуми ва Ишбилармонлар кенгаши таъсис йиғилиши ўтказилди
19:17 / 2024-05-07

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси бошчилигидаги ишбилармон доира вакилларидан иборат делегация 6 майдан буён Литва Республикаси пойтахти Вильнюс шаҳрида бўлиб турибди.

Ташриф доирасида бугун қишлоқ хўжалиги, паррандачилик, қурилиш, тўқимачилик, логистика каби муҳим соҳаларда фаолият юритувчи 70 га яқин икки давлат ишбилармон доира вакиллари иштирокида Ўзбекистон – Литва бизнес форуми ва Ишбилармонлар кенгаши таъсис йиғилиши ҳамда B2B форматидаги учрашувлар ташкил этилди.

2023 йил ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг Литва билан товар айланмаси 606.2 миллион долларга етган. Экспорт қиймати 133.2, импорт миқдори 472.8 миллион доллар. Мамлакатимизда ушбу давлат инвесторлари иштирокида 30 та корхона фаолият кўрсатмоқда. Шундан 12 таси 100 фоиз Литва капитали асосида ишлайди, 18 таси қўшма корхона.

Палата матбуот хизматидан хабар қилишларича, тадбирни Литва Ишлаб чиқарувчилар конфедерацияси президенти Видмантас Жанюлевичюс ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Дилшод Расулов олиб борди. Мулоқот чоғида ҳамкорлар Ишбилармонлар кенгашини тузишга келишиб, шу куннинг ўзидаёқ кенгашнинг таъсис йиғилишини ўтказган.

Форум доирасида томонлар мавжуд инвестиция салоҳияти ва савдо-иқтисодий муносабатни ривожлантириш бўйича кенг имконият намойиш этилган тақдимот билан танишдилар. Анжуман якунида ишбилармон доира вакиллари ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилган қатор келишувларга эришилди.

Беҳруз Худойбердиев, ЎзА