“Viki yodgorliklarni sevadi” халқаро фотосуратлар танловида 5 мингта фотосурат юкланиши режалаштирилган
Ҳар йили ўтказиладиган “Viki yodgorliklarni sevadi” халқаро фотосуратлар танловида Ўзбекистон ҳам иштирок этади. Ушбу танлов маданий мерос объектларига бағишланган бўлиб, бутун дунё бўйлаб ўтказилади.
Маълумки, 40 дан ортиқ дунё мамлакатлари қатнашадиган мазкур танлов 2010 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. У тарихий иншоот ва диққатга сазовор жойларга эътиборни қаратади.
Танловда иштирок этишни хоҳловчилар 2023 йил 1—31-октябрь кунлари Ўзбекистондаги маданий мерос объектларини суратга олиб, “Wikimedia Commons” омборхонасига юклашлари лозим.
Танлов доирасида камида 5 мингта Ўзбекистон тарихий обидаларнинг фотосурати юкланиши ҳамда ўзбек ва рус тилларида 100 та мақола яратилиши режа қилинмоқда.
Энг яхши иш муаллифлари сертификат ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
Гулноза Бобоева, ЎзА