Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Вики ёдгорликларни севaди”: Ўзбекистоннинг маданий мероси объектив нигоҳида
18:53 / 2025-10-09

Халқаро “Вики ёдгорликларни севaди” танлови ҳар йили бутун дунёда ўтказилади. Бу йил танловда 40 дан ортиқ давлат иштирок этади. Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор. Мамлакатимиз бу танловда учинчи йил кетма-кет қатнашмоқда, ўтган йилларда 8 мингдан ортиқ сурат юкланган, шунингдек, битта тасвир дунё миқёсида совринли ўрин эгаллаган.

Танловда тарихий бинолар ва диққатга сазовор жойларнинг суратлари билан қатнашиш мумкин.

Танловнинг асосий мақсади кенг жамоатчилик эътиборини маданий мерос объектлари, иштирокчи давлатларнинг меъморий ёдгорликларига қаратиш ва мамлакатимизда туризм ривожига ҳисса қўшишдан иборат.

“Вики ёдгорликларни севaди” (Wiki Loves Monuments, WLM) фототанлови 2010 йилдан буён ҳар йили куз фаслида дунёнинг турли мамлакатларида ўтказиб келинмоқда.

Мамлакатимизда бу танлов 1–31 октябрь кунлари ўтказилади. Унинг ташкилотчиси "Wikimedia Foundation" ҳисобланади.

Ҳамроз Баянов, ЎзА