Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Видеокузатув мосламаси ёрдамида ўғрилик фош этилди
13:59 / 2021-11-16

“Ғиждувон Хўжаи жаҳон" савдо мажмуаси АЖ га қарашли буюм бозорида содир бўлган ўғрилик жинояти видеокузатув мосламаси ёрдамида фош этилди. Бу ҳақида Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Ғиждувон тумани Ички ишлар бошқармаси томонидан берилган маълумотга кўра, жорий йилнинг 26 октябрь куни соат 10:00 ларда номаълум шахс ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, А.Ғиждувоний маҳалласида яшовчи, 1976 йилда туғилган фуқаро А.Н. нинг “Ғиждувон Хўжаи жаҳон" савдо мажмасига қарашли буюм бозорида жойлашган савдо дўконига мижоз сифатида келади. Сотувчининг бошқа харидорлар билан чалғиб қолганлигидан фойдаланиб, дўкондаги бир дона баҳоси 10 миллион сўмлик тилла занжирни ўғирлаб кетади.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, кечиктириб бўлмас суриштирув ҳамда дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилган.

Аниқланишича, савдо атрофи ҳамда бозор ҳудудида ўрнатилган видеокузатув мосламаларида жиноятни содир қилган аёл тасвирга тушиб қолган.
Видеокузатув камералари юзасидан олиб борилган тезкор техник, суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни содир қилган шахс Наманган вилояти Наманган шаҳар Орзу маҳалласида яшовчи, 1962 йилда туғилган фуқаро М.Р. эканлиги аниқланиб, жиноят иши фош этилади.

 

Зариф Комилов, ЎзА