Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
VI "БРИКС" ўйинларининг илк кунида 6 та медаль қўлга киритилди
10:00 / 2024-06-14

Мамлакатимиз спортчилари Россиянинг Қозон шаҳрида бошланган “БРИКС” спорт ўйинларининг илк кунида 6 та медални қўлга киритди.

90 га яқин давлатнинг 4 минг 500 нафардан зиёд спортчилари иштирок этаётган VI "БРИКС" ўйинларининг самбо ва синхрон сузиш мусобақаларида мамлакатимиз спортчилари муносиб натижаларга эришди.   

Самбочиларимиздан -71 килограммда Убайдулло Мўминов олтин, -64 килограммда Сардор Олимжонов кумуш, -59 килограмм вазн тоифасида Муштарий Жаркова, -58 килограммда Илҳом Фармонов, -79 кило оғирликда Шуҳрат Нормуродов бронза медалларига сазовор бўлди.   

Шунингдек, спорт гимнастикаси мусобақаларида иштирок этган ҳамюртларимиздан  Солиҳа Турсунбоева 5-ўрин, Жасмина Маҳмудова 6- ўрин билан кифояланди.   

VI "БРИКС" ўйинларининг ортда қолган илк кунида юртимиз спортчилари умумий ҳисобда 6 та медалга эга чиққан бўлса, шундан 1 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медали самбочиларимизга, 1 та бронза медали синхрон сузувчиларимизга тегишли бўлди.   

Умумжамоа ҳисобида биринчи кунги беллашувлар сарҳисобига кўра,  Россия Федерацияси 5 та олтин, 3 та кумуш, 1 та бронза медали билан пешқадамлик қилаётган бўлса, Беларусь спорт делегацияси 3 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронза ҳисобига 2-ўринда бормоқда. Ўзбекистон спорт делегацияси 1 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медали билан кучли учликка якун ясаган.   

Бугун, 14 июнь куни самбо, ушу, спорт гимнастикаси, синхрон сузиш, стол тенниси, каратэ каби спорт турларида медаллар учун беллашувлар ўтказилса, бадминтон ва теннис мусобақаларида саралаш баҳслари ташкил этилади.   

Эслатиб ўтамиз, VI "БРИКС" ўйинларида 90 га яқин давлатнинг маҳоратли спортчилари 27 та спорт турининг 387 та медаллар жамланмаси учун беллашмоқда.   

Т.Рўзиев, ЎзА