French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
VI "БРИКС" ўйинлари бошланди
11:32 / 2024-06-13

Кеча Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида VI "БРИКС" ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Қозон шаҳридаги Халқаро экспомарказда ташкил этилган очилиш тантаналарида ўйинларда иштирок этаётган 90 та давлат спорт делегациялари қаторида мамлакатимиз вакиллари ҳам қатнашди. 

Анъанага кўра, маросимда 90 дан ортиқ мамлакат спортчиларининг паради бўлиб ўтди. Ранг-баранг либослар намойишида Татаристон Республикаси ашула ва рақс ансамбли, таниқли санъат усталари, машҳур мусиқа ва рақс ансамбллари ўз куй-қўшиқларини, рақслар гулдастасини намойиш этди.  

Очилиш маросимида томошабинлар узоқ тарихга саёҳат қилишди. Рангли чиқишлар туфайли улар Буюк Ипак йўли бўйлаб юриб, ўз мамлакатлари маданияти ва анъаналари билан таништирилди.  

Маросимда Ўзбекистон байроғини академик эшкак эшиш бўйича Осиё ўйинларининг олтин ва кумуш медаллари соҳиби Алишер Турдиев муҳташам мажмуа узра олиб ўтди.  

Бугун, 13 июндан эътиборан VI "БРИКС" ўйинлари дастуридан ўрин олган спорт турлари бўйича дастлабки мусобақалар ташкил этилади.  

Жорий йилнинг 24 июнига қадар давом этадиган “БРИКС” VI халқаро спорт ўйинлари Қозон шаҳридаги 18 та спорт иншоотида бўлиб ўтади.  

13 кунлик “БРИКС” мусобақаларида Ўзбекистоннинг 250 нафардан зиёд спортчиси юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Ўйинлар жараёнида 90 та давлатнинг 4 минг 500 нафардан зиёд спортчилари 389 та медаллар жамланмаси учун кураш олиб боради.  

 

Т.Рўзиев,

ЎзА