Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вьетнамда ҳалокатли тошқин: қурбонлар бор
12:07 / 2025-11-21

Вьетнамнинг марказий ҳудудлари кучли ёмғир ва тошқинлар чангалида қолиб, камида 41 киши ҳалок бўлди, яна 9 нафар инсон бедарак йўқолган.

“BBC” хабарига кўра, ўлкада узлуксиз ёғингарчилик натижасида 52 мингдан ортиқ уй сув остида қолган, ярим миллиондан ортиқ хонадон ва корхоналар электр таъминотидан узилган.

Сўнгги уч кун ичида ёғингарчилик ҳажми ҳатто 1993 йилдаги тарихий тошқин кўрсаткичидан ҳам ошиб кетган. Энг кўп зарар кўрган ҳудудлар қаторида Ҳой Ан, На Транг ва мамлакатнинг тоғли ҳудудларидаги қаҳва етиштириш минтақалари бор.

Вьетнам сўнгги ойлар давомида фожиавий табиий офатларига дуч келмоқда: “Калмаэги” ва “Буалой” тайфунлари юзлаб уйларни вайрон қилиб, кўплаб талафотлар келтирган. Ҳукумат йил бошидан бери табиий офатлар 2 миллиард долларга тенг зарар етказганини қайд этган.

Таъкидланишича, ҳудудларда тошқинлардан қутқариш ишлари давом этмоқда. Ўн минглаб аҳоли эвакуация қилинган, ҳарбий бўлинмалар аҳоли учун вақтинчалик бошпаналар ташкил этмоқда. 

Мусулмон Зиё, ЎзА