English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вьетнам делегацияси "Andijon Silk Co" корхонаси фаолияти билан танишди
15:25 / 2023-05-22

Маълумки, шу кунларда Вьетнам ипакчилик соҳаси вакилларидан ташкил топган делегация мамлакатимизда бўлиб турипти. Ташрифдан асосий мақсад, Ўзбекистон ва Вьетнам ипакчилик тармоғи ташкилотлари, илмий муассасалар билан кенг қамровли ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга оширишни давом эттириш ҳисобланади.

Ташриф давомида улар Фарғона, Андижон, Хоразм, Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва экспорт ҳажмини кўпайтириш бўйича маҳаллий ҳокимликлар ва соҳа вакиллари билан муҳим учрашувлар ўтказиши кўзда тутилган.

Хусусан, делегация аъзолари Андижон вилоятида бўлиб, "Andijon Silk Co" пиллачилик корхонаси фаолияти ҳамда Марҳамат туманидаги "Ипак кўчат тутчилик" плантацияси билан танишди. 

Уларда тутчиликнинг "Марҳамат 2017" нави катта таассурот қолдирди. Шунингдек, улар тутни лаборатория усулида кўпайтиришга ихтисослашган Марказий Осиёда ягона ҳисобланган "In-Vitro" лабораториясига ҳам ташриф буюрди. 

Гулноза Бобоева, ЎзА