Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ветеринария хизмати ходимларига малака тоифалари берилади
13:30 / 2022-01-24

Вазирлар Маҳкамасининг «Ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, энди ветеринария хизмати мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, уларга малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатилади.

Қарорда кўрсатилган маъмурий регламентга кўра, малака оширишга талабгор бўлган ветеринария хизмати мутахассиси давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали рўйхатдан ўтади.
Малака ошириш бўйича  хизматлар қуйидаги тартибда амалга оширилади: 

талабгор давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали белгиланган шаклдаги ариза билан мурожаат қилади;

Давлат хизматлари маркази аризаларни кўриб чиқиш учун Самарқанд ветеринария медицинаси институти ҳузуридаги Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказига юборади;

Малака ошириш маркази 3 кун муддатда ариза тўлдирилган маълумотлар белгиланган талабларга мослигини кўриб чиқади ва малака оширишга қабул қилиш ёки рад этиш асосларини кўрсатган ҳолда талабгорга СМС хабар юборади;

талабгор ва малака ошириш маркази ўртасида 3 кун муддатда шартнома имзоланади;

талабгор шартнома имзолангандан сўнг (5 кун муддатда) шартномада белгиланган тўловни амалга оширади;

Малака ошириш маркази тўловни амалга оширган талабгорлар сонидан келиб чиқиб, ўқув курслари контингентини шакллантиради ва ўқиш бошланадиган муддат тўғрисида талабгорларни хабардор қилади.

Талабгорлар аризасида нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, малака ошириш учун белгиланган миқдордаги тўловни амалга оширмаганлик давлат хизматлари кўрсатишни рад этиш учун асос бўлади. Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.

ЎзА