Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси мутахассислари СOVID-19 вирусини аниқлашда соғлиқни сақлаш вазирлигига кўмаклашмоқда
12:29 / 2020-04-20

Замонавий биочипли анализатор ускунаси орқали гўшт ва гўшт, сут ва сут маҳсулотлари таркибидаги пестицид ва антибиотик қолдиқларини тезкор усулларда текшириш йўлга қўйилди.


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг микробиология ва паразитология бўйича лаборатория мутахассислари COVID-19 вирусини аниқлаш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг Ўта хавфли юқумли касалликлар лабораториясида ПЗР усулида лаборатория текширувларини ҳамкорликда олиб бормоқда.

Таъкидлаш керак, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази ўтган йили Германия Федератив Республикаси ва Буюк Британиянинг энг сўнгги замонавий ПЗР ускуналари билан таъминланган.

Натижада марказнинг жойлардаги филиаллари томонидан деҳқон бозорларидаги ўсимлик ва полиз экинлари, тузлама ва салат, дон ва дон маҳсулотлари, қуруқ меваларнинг ҳам кунлик назорати олиб борилиши билан бирга бир неча турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг мунтазам ветеринария, санитария экспертиза кўриги ташкиллаштирилган эди.

photo_2020-04-20_12-31-53.jpg

Шунингдек, марказ томонидан ҳайвон касалликларини тезкор усулларда аниқлаш, иммун ферментли анализ, полимераз занжирли реакциялар, шунингдек, инсон организми учун хатарли микроорганизмлар, кимёвий токсинлар, тупроқдаги пестицид ва кимёвий моддаларнинг қолдиқ миқдорини ўрганиш бўйича қатор дастурлар амалиётга жорий этилган.

Замонавий биочипли анализатор ускунаси орқали гўшт ва гўшт, сут ва сут маҳсулотлари таркибидаги пестицид ва антибиотик қолдиқларини тезкор усулларда текшириш йўлга қўйилди. Озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги оғир металл, заҳарли токсинлар тез фурсатда аниқланмоқда. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг радиологик текширувлари бошланган.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизда коронавирус пандемиясини бартараф этишда қатор ташкилотлар бирдамликда, бир жамоа бўлиб ҳаракат қилмоқда.

Ветеринария ва чорвачиликни
ривожлантириш давлат қўмитаси
Ахборот хизмати.