French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ветеринария ва чорвачилик соҳасида Саудия Арабистони билан ҳамкорлик фаолияти ривожлантирилади
15:28 / 2021-11-17

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов Саудия Арабистони подшоҳлигининг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Юсуф ал-Утайби билан мулоқот ўтказди.

Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар бермоқда.

Учрашувда Саудия Арабистони подшоҳлигининг Атроф-муҳит, сув ресурслари ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ўртасида ветеринария ва чорвачилик соҳасини ривожлантиришга оид англашув меморандумини имзолаш бўйича қўмита таклифлари берилди.

Шунингдек, чорвачилик ва балиқчилик соҳаларига янги технологиялар ва инновацияларни жалб этиш орқали қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, туячилик, майда шохли қорамолчилик ва балиқчилик соҳаларида фаолият олиб бораётган мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини ошириш, ҳайвон касалликларини ташхислаш, ҳайвон ресурслари соҳасида савдо алмашинувини ошириш мақсадида техник гуруҳлар ташрифларини ташкил этиш орқали ҳар икки мамлакат ветеринария назорат тизимлари билан танишиш борасида ҳам фикр алмашилди.

Таъкидлаб ўтамиз, чорва зотларини генетик жиҳатдан яхшилаш, соф наслчилик борасида ҳамкорлик ўрнатиш, жумладан Навоий вилоятида ҳамкорликда туя бўталоқлари ва эмбрионларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган қўшма илмий марказ барпо этишда келишувлар регламенти белгилаб олинди.

 

ЎзА