Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ветеринария осойишталиги тадбирлари давом этмоқда
10:57 / 2020-03-04

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан эпизоотик барқарорликни таъминлаш мақсадида республикамиз бўйлаб “Долзарб етмиш кунлик” сафарбарлик ойлиги ташкил этилди.


Долзарб 70 кунлик 

Хабарингиз бор, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан эпизоотик барқарорликни таъминлаш мақсадида республикамиз бўйлаб “Долзарб етмиш кунлик” сафарбарлик ойлиги ташкил этилди.

Мазкур сафарбарлик ойилиги доирасида Андижон вилоятида амалий семинар бўлиб ўтди. Унда соҳа мутахассислари билан бирга деҳқон бозорларидаги ветеринария санитария экспертиза лабораториялари ходимлари ҳам иштирок этди.

Таъкидлаш керак, ҳайвонларнинг юқумли касалликларига қарши ўтказилаётган эпизоотик тадбирларни тизимли ташкил этиш ва назоратини янада кучайтириш, жойларда мутахассисларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ҳамда вилоят ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази мутахассисларидан иборат Эпизоотик тадбирлар бажарилишини мувофиқлаштирувчи вилоят штаби тузилган. 

Штаб томонидан 244 мутахассисдан иборат 76 эмлаш гуруҳи ташкил этилган. Шу кунга қадар вилоятда куйдирги касаллигига қарши 297 минг бош йирик шохли мол, 228 минг бош майда шохли мол, 1920 бош от ва эшак, қутуриш касаллигига қарши 37620 бош ит, нодуляр дерматитга қарши 152576 қорамол профилактик эмланди. 

Қутуриш касаллиги профилактикаси бўйича 146 умумтаълим мактабида 4352 ўқувчидан ёзма диктантлар олинди. Итларни сақлаш қоидасига амал қилиш бўйича 37845 хонадонда суҳбат ўтказилиб, эслатмалар тарқатилди. 

Шунингдек, январь-февраль ойларида 36732 бош ҳайвондан олинган қон намуналари ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказларида бруцеллёз касаллигига текширилди. Ўтказилган таҳлиллар натижасига кўра,юқумли касалликлар аниқланмади. Ҳайвонларнинг бошқа касалликларига қарши 752 чорвачилик объектида 120 минг метр квадрат майдон дезинфекция, 54 минг метр квадрат майдон дератизация қилинди. 
Йигирмага яқин мол бозорида ветеринария мутахассислари ва ички ишлар ходимлари ҳамкорлигида чорва моллари ветеринария кўригидан ўтказилиб, куйдирги касаллигига қарши эмлаш тадбирлари олиб борилди. Янги сотиб олинган ҳайвонлар эгаларига қорамолларини юқумли касалликларга қарши эмлатиш, эмланганлик ҳақидаги ветеринария маълумотномаси бўлмаган моллар бозорга киритилмаслиги тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Бундан ташқари, “Ветеринария тўғрисида”ги қонун талабларига мувофиқ ҳайвонлар ва одамлар учун умумий бўлган ўта хавфли юқумли касалликларга қарши курашиш, эпизоотик вазиятни барқарорлаштириш учун вилоят ички ишлар бошқармаси жамоат тартибини сақлаш бошқармаси карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи билан биргаликда деҳқон бозорлари ҳамда гўшт дўконларида махсус рейдлар уюштирилиб, сифатсиз маҳсулотлар истеъмолга киришининг олди олинди. 


Эслатиб ўтамиз, “Долзарб етмиш кунлик” сафарбарлик ойлиги давом этмоқда.


Ветеринария ва чорвачиликни 
ривожлантириш давлат қўмитаси
Ахборот хизмати