Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ветеринария бўлимига янги жиҳозлар
12:11 / 2026-01-30

Бухоро вилояти Шофиркон туманида ветеринария бўлимига маҳаллий бюджет маблағларидан жами 148,7 миллион сўм ажратилди. Ушбу маблағлар ҳисобидан туман ҳудудидаги 12 та ветеринария участкаси замонавий техника воситалари ҳамда зарур жиҳозлар билан тўлиқ таъминланди.

Хусусан, ветеринария мутахассисларининг кундалик хизмат фаолиятини самарали ташкил этиш, ҳайвонлар саломатлигини муҳофаза қилиш ва касалликларнинг олдини олиш ишларини сифатли амалга ошириш мақсадида ветеринария препаратларини сақлаш учун музлатгичлар, вакцина ва биологик маҳсулотларни ташишга мўлжалланган термосумкалар, дезинфекция воситалари, махсус хизмат кийимлари, ветеринария тадбирларини ўтказиш учун бошқа зарур анжомлар харид қилинди.

Ушбу жиҳозлар белгиланган тартибда ветеринария участкаларига етказиб берилиб, уларнинг моддий-техник таъминоти сезиларли даражада яхшиланди.

Шу билан бирга, туман ҳудудида ветеринария хизматларини аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига янада яқинлаштириш, чекка ва олис ҳудудларда жойлашган чорвачилик хўжаликларига тезкор хизмат кўрсатиш мақсадида мазкур участкалардан 5 таси мото-скутерлар билан таъминланди.

Мазкур транспорт воситалари ветеринария ходимларига ҳудудларда ўз вақтида хизмат кўрсатиш, профилактик тадбирларни тезкор амалга ошириш, ҳайвонлар ўртасида юқумли касалликларни эрта аниқлаш ҳамда уларнинг тарқалишини олдини олиш ишларини самарали ташкил этиш имконини яратади.

Амалга оширилаётган ушбу чора-тадбирлар ветеринария хизматлари сифатини янада ошириш, ҳайвонлар саломатлигини муҳофаза қилиш, юқумли касалликларнинг олдини олиш, аҳоли ҳамда чорвачилик соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорларнинг ветеринария тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Шунингдек, мазкур ишлар чорвачилик соҳасида маҳсулдорликни ошириш, аҳоли учун сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ва мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири