Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ветеринария бўйича давлат илмий маркази аккредитациядан ўтказилди
11:51 / 2020-01-09

Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 28 мартдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги қарори асосида Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича Давлат илмий маркази ташкил этилган эди.



Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 28 мартдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги қарори асосида Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича Давлат илмий маркази ташкил этилган эди.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизматининг ЎзАга маълум қилишича, марказ маҳаллий ва импорт қилинадиган ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни ишлаб чиқариш ва фойдаланишда ветеринария-санитария қоидаларига, меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назорат қилади. Бундан ташқари, фан ютуқларини татбиқ этиш орқали янги дори воситаларини яратиш, уларни сақлаш, ташиш масалаларини ўрганиш, ҳайвонлар соғлиғига ёки улардан олинадиган маҳсулотлар сифатига таъсирини баҳолаш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш, мониторинг қилиш каби ветеринария масалалари билан шуғулланади.

Марказдаги замонавий ускуналар ёрдамида ветеринария соҳасидаги таблеткалар синовдан ўтказилади. Яъни таблеткаларнинг мустаҳкамлиги, эрувчанлиги, синувчанлиги, шакли аниқланади. Айтайлик, таблетка белгиланган меъёрдан катта бўлса, синдиради, аксинча, кичик бўлса, ташқарига чиқариб талайди. Шунингдек, дори эритилаётган сув ҳарорати чорва моллари танаси ҳароратига мослаштирилиб, дорининг эриш, ҳатто ошқозонда ҳазм бўлиш жараёнлари ҳам аниқланади
Бундан ташқари, чорва молларининг маҳсулдорлигини оширишда ишлатиладиган озуқабоп қўшимчаларининг қаттиқ ёки юмшоқлиги синовдан ўтказилиб, кимёвий, биологик ва бошқа хусусиятлари тадқиқ этилади. 

Шу кунгача марказнинг етти нафар мутахассиси “Ўзстандарт” агентлигида “Фармацевтика маҳсулотларини синаш”, бир нафари “Сифат менежменти ва ички аудит” йўналиши бўйича малака ошириш билан бирга махсус серитфикатни қўлга киритди. 

Марказнинг “Ўзстандарт” агентлиги “Аккредитация маркази” давлат унитар корхонасида аккредитациядан ўтганлиги ва давлат реестрига киритилганлиги ветеринария дори воситалари ҳамда чорва моллари учун озуқабоп қўшимчалар ишлаб чиқиш амалиёти такомиллашётганлиги далолатидир.