Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Венгриялик ҳамкорлар Ўзбекистондаги ислоҳотлар билан таништирилди
15:35 / 2024-03-11

Яқинда Ўзбекистон делегaциясининг Венгрияга ташрифи амалга оширилди. Ташриф доирасида Венгрия томони билан турли тадбирлар, хусусан, давра суҳбатлари, икки томонлама учрашув ва мулоқотлар ўтказилди.

Уларда асосий эътибор Ўзбекистон ва Венгрия, шунингдек, Европа Иттифоқи муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни муҳокама қилиш, манфаатли соҳаларда ўзаро тажриба алмашиш масалаларига қаратилди, дейилади “Тараққиёт стратегияси” маркази маълумотида.

Тадбирлар давомида Лакителек шаҳрида Ўзбекистон делегaциясининг Венгрия Миллий ассамблеяси вице-спикери Шандор Лежак билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда икки давлат ўртасидаги стратегик муносабатлар, Европа Иттифоқи билан алоқаларнинг жорий ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Шу куни Лакителек шаҳрида жойлашган Вамбери Армин коллежи талабалари билан ҳам учрашув ўтказилиб, “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков “Ўзбекистон – 2030» стратегиясининг мазмун-моҳияти, унинг мамлакатда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлардаги аҳамияти ҳақида маълумот берди.

Самимий ва дўстона ўтган мулоқотлар давомида венгриялик ҳамкорлар мамлакатимизда кузатилаётган ижобий ўзгаришларни эътироф этиб, манфаатли соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканликларини маълум қилишди.  

 

Марҳабо МАДАМИНОВА,

ЎзА