Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Венгрияда янги спорт тури – текбол бўйича Туркий Кенгаш турнирини ўтказиш таклиф қилинмоқда
14:43 / 2021-09-22

Венгрия Туркий Кенгашнинг биринчи халқаро турнирини янги спорт тури – текбол бўйича ўтказиш таклифини берди. Бу ҳақда Венгрия Ташқи ишлар ва савдо вазирлигининг спорт дипломатияси Бош директори Истван Иглои-Наги Тошкентда бўлиб ўтган Туркий Кенгашнинг Ёшлар ишлари ва спорт вазирларининг 5-йиғилишида маълум қилди.

Венгриялик дипломат иштирокчиларга бу спорт ўз ватанида ривожланаётганини, текболни бошқа мамлакатларда ҳам оммалаштириш кераклигини айтган.  

– Aсосий мақсад – янги спорт турини ривожлантириш ва оммалаштириш, ушбу спорт тури бўйича профессионал ва ҳаваскор спортчиларни тайёрлаш, шунингдек, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдир, – деди дипломат. – 2021 йил март ойида Халқаро текбол федерацияси, Ўзбекистон таълим вазирлиги ва Миллий олимпия қўмитаси ҳамкорлик меморандумини имзолаган.  

Тошкентда ўтган йиғилиш давомида венгриялик спортчилар кенгаш иштирокчиларини текбол спорти билан яқиндан таништирди.  

Текбол – бу стол теннисини эслатувчи янги спорт тури бўлиб, унда эгри стол ва футбол тўпига ўхшаш тўп ишлатилади. Уни қўлдан ташқари тананинг исталган қисми билан уриш мумкин. Шу ўринда, текбол 2014 йилда Венгрияда иккита футбол мухлиси томонидан ихтиро қилинган.