English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Венгрия Ташқи ишлар ва савдо вазири билан учрашув
20:27 / 2022-09-21

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Владимир Норов Нью-Йорк шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 77-сессияси доирасида Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазири Питер Сийярто билан учрашди.

Сўнгги йилларда икки мамлакат халқларининг кўп асрлик тарихий яқинлиги ва қалин алоқасига асосланган Ўзбекистон-Венгрия стратегик шериклик муносабати юқори суръати билан ажралиб туради.

Томонлар Ўзбекистон ва Венгрия етакчиларининг ўзаро ташрифлари якунида қабул қилинган қарорларни сифатли амалга оширишга тайёрлигини тасдиқлашди. Режалаштирилган тадбирлар, жумладан, Ишбилармонлар кенгаши навбатдаги йиғилиши ва Ўзбекистон-Венгрия бизнес форумининг ташкилий жиҳати кўриб чиқилди.

Жаҳон ва минтақа сиёсати бўйича қараш, ёндашув ўзаро мос келиши мамнуният билан қайд этилди. Икки мамлакат БМТ, ЕХҲТ, Туркий давлатлар ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмалар доирасида бир-бирини қўллаб-қувватлаш амалиёти давом этиши таъкидланди.

Делегациялар товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва савдо тузилмасини диверсификация қилиш, сармоя киритиш ва инвестиция лойиҳаларини йўлга қўйиш учун қулай шарт-шароит яратиш, бизнес субъектлари ўртасидаги бевосита алоқани қўллаб-қувватлаш, минтақалараро муносабатни янада кенгайтириш бўйича биргаликда чора-тадбирлар ишлаб чиқиш муҳимлигини таъкидладилар.

Таълим, фан ва инновация соҳаларида шерикликни ривожлантиришдан бирдай манфаатдорлик билдирилди.

ЎзА