Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Венгрия ШҲТ билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
14:00 / 2025-09-05

Венгрия Евросиё давлатлари билан иқтисодий ва дипломатик алоқани яхшилашга интилиб, Шанхай ҳамкорлик ташкилотидаги иштирокини кучайтирмоқда.

Европанинг ушбу мамлакати Ташқи ишлар вазирлиги хабар беришича, Будапешт ШҲТни энергетика, транспорт, рақамли технология ва таълим соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш учун муҳим платформа сифатида кўрмоқда. Бу қизиқиш мамлакатга тузилманинг кўп томонлама, жумладан инфратузилма, савдо соҳаларидаги лойиҳалари ва форумларига кириш имконини беради. Ҳукумат ШҲТ билан ўзаро ҳамкорлик ташқи иқтисодий алоқани диверсификация қилиб, анъанавий бозорларга қарамликни камайтиришига ишонмоқда.

Мутахассислар фикрича, Венгрия Хитой, Россия ва Марказий Осиё давлатлари билан алоқани мустаҳкамлаш, бошқача айтганда “Шарққа йўл очиш” сиёсатидан фаол фойдаланяпти. Хусусан, энергия хавфсизлиги, масалан, углеводород етказиб бериш ва яшил технологияни ривожлантириш бўйича қўшма лойиҳалар муҳокама қилинмоқда. Дипломатлар ШҲТ билан прагматик хусусият касб этган ҳамкорлик ўзаро манфаатга йўналтирилганини таъкидлаяпти. Бинобарин, айрим кузатувчилар қайд этишича, Будапештнинг бундай фаолияти Россия ва Хитой билан муносабати нозиклашаётган ЕИ ичида зиддият келтириб чиқариши эҳтимоли кучли.

Г.Сатторова, ЎзА