Венгрия Россиядан олинадиган газ ҳажмини оширмоқчи
Венгрия бош вазири Виктор Орбан Москвага ташрифи давомида мамлакатга етказиладиган Россия гази ҳажмини ошириш бўйича келишувга эришмоқчи.
“Лента.ру” хабарида ушбу давлат раҳбари газ бўйича рус-венгр келишувига кўра, газ ҳажми ошиши лозимлигини айтгани келтирилган.
Аввалроқ Венгрия ташқи ишлар маҳкамаси раҳбари Петер Сийярто Орбаннинг Россия пойтахтига ташрифи бугун, 1 февралга белгиланганини эълон қилганди.
Хабарга кўра, музокара давомида икки давлат ҳамкорликда бунёд этувчи “Пакш-2” атом электр станцияси қурилиши мавзуси ҳам кўтарилади.
Кремль матбуот хизмати мазкур учрашувда Европадаги хавфсизлик, давлатларнинг иқтисодий ҳамкорлиги масалалари ҳам муҳокама этилишини маълум қилди.