Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сиярто Россиядан мамлакатга газ етказиб бериш бўйича Москва билан янги музокаралар бошланганини маълум қилди.
"ТАСС" хабарида вазирнинг "Россия бош вазири ўринбосари Александр Новак билан энергетика бўйича музокаралар бошланди. Вазиятларга қарамай, биз Венгрияда таъминот хавфсизлигини таъминлашимиз керак. Шунда ҳар бир венгриялик, ҳар бир венгер оиласи ва ҳар бир Венгрия бизнеси учун табиий газ етарли бўлади", деган нутқи иқтибос қилиб келтирилган.
Аввалроқ Сиярто россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан музокаралар чоғида Венгрия Россиядан қўшимча 700 миллион куб метр газ сотиб олмоқчи эканлигини маълум қилган эди.
Қайд этилишича, июль ойида Россия Венгрияга нефть етказиб беришни кескин оширган. 1 июлдан 14 июлгача Россия нефтининг МДҲдан ташқари мамлакатларга экспорти 0,9 фоизга қисқарган бўлса, Венгрияга қувур орқали нефть етказиб бериш 41 фоизга ошган.