English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Венгрия – Ўзбекистон: фармацевтика йўналишида ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда
17:38 / 2024-04-16

Пойтахтимизда Венгриянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳасидаги ҳамкорлик бўйича Венгрия – Ўзбекистон конференцияси» ташкил этилди. Унда тиббиёт соҳасида мамлакатимиз ва Венгрияда фаолият юритаётган ишбилармон доира вакиллари, соҳа мутахассислари ҳамда вазирлик ва идоралар масъуллари иштирок этди.

Сўнги йилларда икки мамлакат ўртасида турли жабҳаларда, шу жумладан фармацевтика йўналишида ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланиб бораётгани эътироф этилди. 

Таъкидланганидек, ҳозирги кунда ушбу мамлакатнинг бир қанча нуфузли фармацевтика корхоналари билан Венгрия дори воситаларининг юртимизда ишлаб чиқарилишини маҳаллийлаштириш, сифат назорати, шунингдек, фармацевтика ходимларининг малакасини ошириш каби йўналишларда қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда. 

Конференция давомида турли маъруза ва тақдимотлар ўтказилди. 

М.Қосимова, ЎзА