French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Венгрия газни Россиядан арзон нархда сотиб олмоқда
10:05 / 2022-02-20

Россия томони билан узоқ муддатли шартномалар тузилгани туфайли Венгрия газни бозор нархидан беш баравар арзонга харид қилмоқда.

“REGNUM” хабарига кўра, Россия президенти Владимир Путин Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан учрашувда шунга урғу берган.

Россия раҳбарининг айтишича, ўтган йилда Россия газини Венгрияга етказиб бериш бўйича 2036 йилгача бўлган шартнома имзоланиши, аввало, венгр ҳукумати раҳбарининг саъй-ҳаракати натижаси ҳисобланади.

Айни пайтда, Путин бу 2036 йилгача барқарор газ билан таъминланишни билдирибгина қолмаслигини таъкидлади.

“Венгрия Россия газини Европа бозоридаги нархдан беш баравар арзон олаётгани ҳам муҳим”, деди Путин.