French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Венгрия ЕИ тизимида алоҳида блок тузмоқчи
19:56 / 2025-10-29

Венгрия Чехия ва Словакия билан бирлашиб, Европа Иттифоқи таркибида Украинага нисбатан танқидий ёндашувни илгари сурадиган янги сиёсий блок тузишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Politico” нашри Бош вазир Виктор Орбаннинг сиёсий маслаҳатчиси Балаж Орбанга таяниб хабар берди.

Маълумотга кўра, Будапешт фикрича, ушбу лойиҳага Прагада сўнгги сайловда ғалаба қозонган Андрей Бабиш ва Словакия Бош вазири Роберт Фицо раҳбарлик қилади. Шунингдек, уч давлат раҳбарлари ЕИ саммитлари олдидан умумий қарашни шакллантиради.

Бундай тузилма ҳозирча расман тузилмаган бўлса-да, ташаббуснинг ўзиёқ Киевга кўрсатилаётган молиявий ва ҳарбий ёрдам жараёнини мураккаблаштириши мумкин.

Балаж Орбан бу ғояни 2015 йил юзага чиққан миграция инқирози даврида фаоллик кўрсатган “Вишеград тўртлиги” (Польша, Чехия, Словакия ва Венгрия иттифоқи) билан қиёслади. Унинг сўзларига кўра, Россия – Украина уруши бошлангач, мазкур форматда жиддий ихтилоф пайдо бўлган ва энди эҳтимолий бирлашма Польша иштирокисиз учлик шаклида фаолият юритиши мумкин.

Бинобарин, мутахассислар таъкидлашича, Фицо ҳали Орбан билан муайян сиёсий йўналишда ҳамкорлик бошламаган, Чехияда эса Бабиш ҳукумат тузиш жараёни билан банд.

Венгрия раҳбари маслаҳатчиси эса янги жамоа таркибига фақат ҳукуматлар эмас, балки Европарламентдаги айрим партиялар ҳам қўшилиши мумкин.

Кремль ушбу ташаббусга муносабат билдирди. Хусусан, Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков айни саъй-ҳаракатни Ғарб мамлакатларининг ўз ҳуқуқини ҳимоя қилишга интилиши сифатида баҳолади.

– Европадаги кўп давлатлар милитаристик кайфиятда бўлса-да, баъзилари ўз ҳуқуқини ҳимоя қилиш йўлида қадам ташламоқда, – деган Песков.

Д.Ҳакимов, ЎзА