Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Венгрия билан спорт соҳасида ҳамкорлик алоқалари муҳокама қилинди
10:55 / 2025-09-23

Венгриянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Йожеф Рожа Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов билан мулоқот чоғида ўзбек спорти сўнгги йилларда улкан ўсишга эришаётганини эътироф этди.

Учрашув давомида ҳар икки мамлакатнинг ушбу йўналишдаги алоқаларини янада мустаҳкамлаш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш борасида бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

Дўстона ва самимий руҳда кечган мулоқот чоғида жамоавий ва сув спорти турлари бўйича Венгрия тажрибасини ўрганиш, ушбу йўналишда мутахассис-кадрлар тажрибасини оммалаштириш юзасидан фикр ва таклифлар илгари сурилди.

Шунингдек, футбол бўйича терма жамоалар ўртасида ўртоқлик ўйинларини ўтказиш, қўшма ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш каби бир қатор мавзулар таҳлил этилди.

Т.Рўзиев, ЎзА