Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Венесуэладаги муҳожирлик масаласи халқаро ҳамжамият эътиборида
10:20 / 2019-10-28

Бугун, 28 октябрь куни Европа иттифоқи БМТнинг қочоқлар бўйича олий комиссари ва Халқаро муҳожирлик ташкилоти билан бирга Брюсселда Венесуэладаги муҳожирлик таназзули бўйича анжуман ўтказади.


Бугун, 28 октябрь куни Европа иттифоқи БМТнинг қочоқлар бўйича олий комиссари ва Халқаро муҳожирлик ташкилоти билан бирга Брюсселда Венесуэладаги муҳожирлик таназзули бўйича анжуман ўтказади.

Анжуманда мамлакатни тарк этган 4 ярим миллион венесуэлалик қочоқлар тақдири ва уларни қабул қилган давлатлардаги мавжуд масалалар халқаро ҳамжамият эътиборида муҳокама қилиниши мақсад қилинган.

“РИА Новости“ хабарига кўра, Евроиттифоқ мазкур муҳожирлик таназзули Лотин Америкасидаги энг йирик, Суриядан кейинги иккинчи ўриндаги масала эканини таъкидламоқда.