Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Венесуэлада ўнлаб сиёсий маҳбуслар озод қилинди
15:25 / 2026-01-27

Венесуэла инсон ҳуқуқлари ташкилоти – “Foro Penal” директори Альфредо Ромеро яқинда мамлакатдаги қамоқхоналардан камида 80 та сиёсий маҳбус озод қилинганини маълум қилди. Шунингдек, у яқин келажакда қўшимча маҳбусларнинг озод қилиниши эҳтимоли юқори эканлигини айтди.

Аввалроқ, Венесуэла муваққат ҳукумати ўлкада сақланаётган баъзи АҚШ фуқароларини озод қилгани ҳақида хабар берилган эди.

Николас Мадуро ҳукмронлиги даврида Венесуэла хавфсизлик хизматлари терроризм ва жосусликда айбланган бир нечта хорижий фуқароларни ҳибсга олган эди.

Оқ уй раҳбари Дональд Трамп ўтган йили сиёсий маҳбусларни озод қилиш чораларини кўриб, ўзининг махсус элчиси Ричард Гренеллни Венесуэлага юборганди. Ушбу саъй-ҳаракатлар доирасида илгари ҳибсга олинган 20 дан ортиқ Қўшма Штатлар фуқаролари озод қилинди.

Г.Сатторова, ЎзА