English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Венесуэлада Мадуронинг истеъфоси бўйича референдум ўтказилиши мумкин
08:25 / 2022-01-23

Венесуэла президенти Николас Мадуро муддатидан олдин лавозимини топшириши мумкин. «РИА Новости» хабарига кўра, Миллий сайлов кенгаши 26 январни мамлакат раҳбари истеъфосини ёқлаб овоз берувчилардан имзо йиғиладиган кун сифатида белгилади.

Аввалроқ Мадуро 2022 йилда ўз ваколатини чекловчи референдум ўтказилишига рози экани, фақат бунинг учун айни ғоя тарафдорлари етарли миқдорда имзо тўплашлари лозимлигини эълон қилганди.

Кенгаш томонидан ижтимоий тармоқ орқали тарқатилган хабарда, жумладан, "Референдум ўтказилиши учун овоз берувчилар 26 январь куни соат 6.00 дан 18.00 гача аниқланади", - дейилган.

Қайд этилишича, референдумни бошлаш учун ҳар бир минтақада сайловчиларнинг камида 20 фоизи тасдиқлаб қўл қўйиши шарт. Акс ҳолда жараён тўхтатилади ва конституцияда белгиланган ҳолат амал қила бошлайди. Яъни, мансабдор шахс сайланган муддат давомида унинг ваколатини чеклаш бўйича фақат биргина сўров тақдим қилиниши мумкин.

2019 йил 10 январда фаолиятини бошлаган Венесуэла раҳбари 2025 йилгача сайланган. Конституция эса қачонки мамлакат фуқаролари имзоси "етарли миқдорда" йиғилсагина муддат ўртасида референдум ўтказиш эҳтимолини тақозо этади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу Жанубий Америка давлатида 2019 йил 21 январда, қасамёд қилганига ҳеч қанча вақт бўлмасданоқ президент Николас Мадурога нисбатан норозилик кайфияти авж олди. Мухолифат назорати остидаги Миллий ассамблея етакчиси Хуан Гуаидо ноқонуний тарзда ўзини мамлакатнинг муваққат раҳбари, деб эълон қилди. АҚШ бошчилигида қатор ғарб давлатлари Гуаидони тан олганликлари ҳақида баёнот беришди. Мадуро эса ўз навбатида парламент бошлиғини Қўшма Штатларнинг қўғирчоғи, деди. Россия, Хитой, Туркия ва бошқа кўпгина мамлакатлар қонуний президент сифатида Мадурони қўллаб-қувватладилар.