Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Венесуэла хорижга суюлтирилган газ жўната бошлади
13:35 / 2026-02-02

Венесуэла ўз тарихида биринчи марта суюлтирилган нефть газини мамлакатдан ташқарига чиқарди, дея маълум қилди вақтинча Президент вазифасини бажараётган Делси Родригес.

– Мен ушбу хабарни баҳам кўришдан фахрланаман: “Chrysopigi Lady” биринчи марта суюлтирилган нефть гази билан жўнади, – деб ёзди Родригес ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. – Биз ишчилар синфи билан бирга ушбу тарихий воқеани мамлакатнинг илк газ молекуласи экспорти сифатида нишонлаймиз. Бу халқимиз фаровонлиги йўлида эришилган ютуқ.

Авваллари Венесуэла суюлтирилган газни фақат маҳаллий бозорга йўналтириб, ички талабни тўлиқ қоплаган. Шу йил бошида эса ҳукумат қабул қилувчи кўрсатилмаган экспорт шартномаси имзоланганини маълум қилди.

Г.Сатторова, ЎзА