Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Венесуэла мамлакатнинг асосий банкига "террорчилик ҳужуми" уюштирилганини маълум қилди
11:51 / 2021-09-18

Венесуэла ҳукумати мамлакат молия тизимига “террорчилик ҳужуми” уюштирилгани, хусусан, у Венесуэладаги энг йирик банкнинг платформасини ишдан чиқарганини маълум қилди.

"Венесуэла ҳукумати 17 сентябрь куни миллий молия тизимига террорчилик ҳужуми уюштирилганини маълум қилади, хусусан, мамлакатнинг энг асосий молия муассасаси ҳисобланган Венесуэла Банкининг технологик платформаси ишдан чиқарилган", - дейилади баёнотда.

Шунингдек, баёнотда таъкидланишича, киберҳужум натижасида банк фойдаланувчиларига хизмат кўрсата олмай қолган, шунингдек, банк амалиётлари ҳам тўхтаб қолган.  

“Ҳозир ҳужумни тўхтатишга муваффақ бўлинган, айни пайтда банк фаолияти тикланмоқда, ҳукумат фуқароларнинг банк ҳисоблари ва молиявий маълумотлар сақланишига кафолат берган. Мамлакат прокуратураси ҳодисани текширишмоқда”, дейилади хабарда.