English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Венесуэла: легитимлик инқирози, босим ва танлов (+видео)
19:19 / 2026-01-31

Бугун Венесуэла Лотин Америкасидаги энг мураккаб ва баҳсли нуқталардан бирига айланган.

Президент Николас Мадуронинг қўлга олиниши ортидан юзага келган вазият мамлакатда легитимлик масаласини очиқ қолдирди. АҚШ амалга оширган махсус амалиёт халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан нечоғли асослилиги борасида ҳануз якдил фикр йўқ. Аксинча, мунозара янада чуқурлашмоқда.

Сиёсий вазнсизлик шароитида Делси Родригес муваққат Президент сифатида майдонга чиқиши барқарорликни сақлашга уриниш сифатида қабул қилинди. Шунга қарамай, саволлар бисёр:

Жараён демократия тамойилига қай даражада мос?Ҳокимият алмашинуви халқ иродасими ёки ички сиёсий манёвр?

Иқтисодий фронтда давлат нефтга таянмоқда. Сўнгги вақтда “қора олтин” секторида эълон қилинган ислоҳот ва хорижий сармоядорларга очилиш сиёсати молиявий тикланиш умиди сифатида талқин қилина бошлади. Инфляция, беқарорлик ва санкция шароитида бу чора яхши натижа берадими? Бу масала очиқ. АҚШ қамали, нефть танкерлари мусодара қилиниши ва логистика занжирига босим нафақат Венесуэла, балки бутун минтақага таъсир кўрсатмоқда.

Сиёсий маҳбуслар босқичма-босқич озод этилиши ҳам ижобий баҳоланмоқда. Аслида, ҳақиқий ислоҳот бошланяптими ёки ташқи босимни юмшатиш учун рамзий қадам ташландими, бу масала ҳам муҳокамада. Айни мураккаб ва зиддиятга тўла жараённи таҳлил қилиш мақсадида ЎзА экспертлар Ҳабибулло Азимов ва Равшан Ғозиевга микрофон тутди.

Суҳбат давомида Венесуэладаги легитимлик инқирози, АҚШ босимининг асл оқибати, нефть омилининг сиёсий аҳамияти ва келгуси сайлов истиқболига чуқурроқ назар ташланди.

Асосий хулоса шундай янгради: Венесуэла бугун нафақат ички танлов олдида турибди, балки минтақавий барқарорлик таъминланиши учун ҳал қилувчи паллага кириб бормоқда.

Бу жараён қандай якун топиши яна бир саволни келтириб чиқаради: Венесуэла сиёсий тақдирини ўзи белгилай оладими ёки йирик кучлар босими остида қоладими?

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/BzOGhXtMdak" title="Venesuela: legitimlik inqirozi, bosim vatanlov " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Мусулмон Зиё, Ойбек Давронов, ЎзА