Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Венесуэла Колумбия билан чегарада фавқулодда ҳолат эълон қилди
08:35 / 2020-04-08

Венесуэла ҳукумати мамлакат ғарбида, Колумбиянинг Кукута шаҳри билан чегарадош бўлган Тачира штатининг бир неча муниципалитетида комендантлик вақтини ўрнатди.


Венесуэла ҳукумати мамлакат ғарбида, Колумбиянинг Кукута шаҳри билан чегарадош бўлган Тачира штатининг бир неча муниципалитетида комендантлик вақтини ўрнатди. Бу чора, Алоқа ва коммуникациялар вазири Хорхе Родригеснинг баёнотига кўра, ушбу ҳудудда уч нафар жангари ва бир ёлланма босқинчи қўлга олингандан кейин қўлланди.

“Ватандошларимиз юртга қайтиши жараёнида тартибсизликлар, ноқулайликлар ва зўравонлик ҳолатлари юзага келишининг олдини олиш мақадида президент Николас Мадуро Сан-Антонио-дель-Тачира шаҳри Симон Боливар муниципалитетида, шунингдек Педро Мария Уренья муниципалитетида маҳаллий вақт билан соат 16:00 дан 10:00 гача комендантлик ҳолати жорий этишга қарор қилди“, — дейди Родригес. Ушбу хабар ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилган.

Вазирнинг айтишича, душанба куни Колумбиядан қайтаётган бир гуруҳ венесуэлаликлар мамлакатга киришга уринган чоғида улар орасидан Колумбия жанубидаги Риоаче шаҳрида жойлашган машғулот лагерида тайёргарликдан ўтган уч нафар жангари ва бир ёлланма босқинчи ҳибсга олинган.

Родригес “Колумбия сиёсий кучлари“ни Венесуэлага жангарилар юбориш йўли билан мамлакатда зўравонлик ҳолатлари келтириб чиқаришга уринишда айблаган. Шу боис фуқароларни огоҳликка чақириб, чегарадан ўтиш вақти қисқартирилганини таъкидлаган. Комендантлик ҳолати номаълум муддатга жорий этилди.