Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Венесуэла Испанияни мағлубиятга учратди
21:00 / 2024-09-25

Мамлакатимизда футзал бўйича бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатининг 1/8 финали доирасидаги Испания ва Венесуэла терма жамоалари учрашуви Андижон шаҳридаги Универсал спорт мажмуасида бўлиб ўтди.

Учрашув биринчи таймининг дастлабки дақиқалари тенг курашлар остида ўтди. Ўйиннинг 5-дақиқасида испанлар дарвозаси олдида голли вазият юзага келди. Дарвозабон томонидан хавф бартараф этилди. Шу заҳотиёқ испаниялик футзалчилар хавфли жавоб ҳужумини ташкил этди. Лекин вазиятдан фойдалана олишмади.  

Шундан сўнг ўйин Испания терма жамоаси устунлигида ўтди. Венесуэлаликлар қарши ҳужумлар уюштириб турди. Ўйиннинг 13- дақиқасидаги ана шундай қарши ҳужумлардан бири, Венесуэла терма жамоаси дарвозабони Хосе Вильялобес тепган тўп ҳеч кимга тегмай испанлар дарвозасидан жой олди. Баҳсли деб топилган гол видео текширувдан сўнг инобатга олинди. Шундай қилиб, венесуэлалик футзалчилар ҳисобда олдинга чиқиб олди.

[gallery-19457]

Тайм охирига қадар испанлар томонидан кетма-кет ҳужумлар ташкил этилди. Лекин гол киритилмади.  

Ўйиннинг биринчи тайми Венесуэла фойдасига 1:0 ҳисобида якунланди.  

Учрашувнинг иккинчи тайми ҳам Испания терма жамоасининг хавфли ҳужумлари билан бошланди. Ўйиннинг 23-дақиқасида Испания термасининг 6-рақамли ўйинчиси Раул Гомес чиройли тарзда рақиб дарвозасига тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди.  

Қолган дақиқалар испанларнинг хавфли ҳужумлари билан ўтди.  Бироқ, ўйиннинг 38-дақиқасига келиб, венесуэлаликларнинг қарши ҳужуми чиройли гол билан якунланди. Гол муаллифи 2-рақамли Карлос Санс бўлди.  

Қолган дақиқаларда испаниялик футзалчилар кетма-кет ҳужумлар уюштирди. Бироқ, рақиб дарвозаси ишғол этилмади.  

Ўйин 2:1 ҳисобида Венесуэла термаси ғалабаси билан якунланди. 

  Эслатиб ўтамиз, эртага 26 сентябрь куни Андижондаги Универсал спорт мажмуасида 1/8 финал доирасидаги Португалия – Қозоғистон учрашуви бўлиб ўтади.  

Ф. Убайдуллаев,

З. Умрзоқов (фото),

ЎзА мухбирлари