Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Венесуэла билан Колумбия Лотин Америкасида ЯИМ бўйича энг юқори ўсишни қайд этади
14:29 / 2022-10-12

Жорий йилда Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзасида ЯИМ бўйича энг юқори ўсиш Колумбия ва Венесуэлада қайд этилади. Бу мамлакатларда ЯИМ ўсиши тегишлича 7,6 фоиз ва 6 фоизни кўрсатади, деб башорат қилмоқда Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ).

Ушбу давлатлардан кейин ЯИМ ўсиши бўйича юқори кўрсаткични Уругвай (5,3 фоиз), Аргентина (4 фоиз), Боливия (3,8 фоиз) намойиш қилади. Бу йил ЯИМ ўсиши Бразилида 2,8 фоиз, Эквадорда – 2,9 фоиз, Перуда – 2,7 фоиз, Мексикада – 2,1 фоиз, Чилида – 2 фоиз, Парагвайда – 0,2 фоиз бўлади, дейилади ХВЖ эълон қилган маърузада.

Умуман, хабарда жорий йилда Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси мамлакатларининг умумий ЯИМ ўсиши ўртача 3,5 фоизни ташкил этиши таъкидланмоқда.