Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Венециядаги Гранд канали суви яшил тусланди
15:18 / 2023-05-29

Венеция аҳолиси якшанба куни эрта тонг Гранд канали яшил рангли сувини кўриб, ҳайратга тушди.

“CNN” хабарига кўра, маҳалий ҳокимият бу ҳолат сабабини ўрганишга киришган. Машҳур Риальто кўприги атрофида сув ранги бундай тусга кириши аввал ҳам кузатилгани ҳақида тахминлар бор. Эҳтимол, сувга ранг ўзгартирувчи кукун кўшилган бўлиши ҳам мумкин. Журналистлар маҳаллий полиция яқин атрофдаги камералар тасвирини кўриб чиқаётганини ёзишган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бу воқеани Венецияда 1968 йил экологик муаммога эътибор қаратиш учун йирик канал сувини яшил рангга бўяган аргентиналик рассом Николас Гарсия Урибурунинг ҳийласига ўхшатишяпти.

Нигина Сафарматова