Венеция кинофестивалида кибер ҳужум: хакерлар шахсий маълумотларни ўғирлашди
Хакерлар Венеция кинофестивалининг серверларини бузиб, иштирокчиларнинг шахсий маълумотларига эга бўлишган, деб ёзмоқда “Hollywood Reporter” нашри.
Нашр маълумотларига кўра, тадбир ташкилотчилари кибер ҳужум 7 июль куни содир бўлганлиги ҳақида билдиришномалар жўнатган.
Номаълум шахслар фестиваль серверларида сақланган маълумотларни, жумладан, иштирокчиларнинг исм-шарифлари, уларнинг электрон почталари, телефон рақамлари, солиқ кодлари ва почта манзилларидан нусха олишган.
С.Раҳимов, ЎзА