Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вена шаҳрида «Ўзатом» агентлиги раҳбарияти ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан учрашувлар ўтказди
11:07 / 2024-09-19

Австриянинг Вена шаҳрида ташкил этилган Халқаро атом энергияси агентлиги бош конференциясининг 68-сессияси доирасида «Ўзатом» агентлиги раҳбарияти қатор учрашувлар ўтказди.

Хусусан, «Ўзатом» агентлиги директори Азим Аҳмедхўжаев ҳамда ХАЭА ядро фани ва унинг қўлланилиши бўлими бошлиғи Нажат Моҳтар, ХАЭА ядро ва жисмоний хавфсизлик департаментининг ташқи ҳодисалар хавфсизлиги бўлими бошлиғи Паоло Контри, Манлайжав Гунаажав бошчилигидаги Мўғулистон делегацияси ўртасида бўлиб ўтган ишчи учрашувлар шулар жумласидандир.

Мазкур ўзаро мулоқот чоғида атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш соҳасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга оид қатор масалалар муҳокама қилинди.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА