French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Велотрек: Ҳамюртларимиз қитъа чемпионатида 5 та бронзага эга чиқди
11:17 / 2022-06-22

Ҳиндистоннинг Ню-Деҳли шаҳрида велотрек бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида мамлакатимиз спортчилари 5 та бронза медалини қўлга киритди.

Ҳамюртларимиздан Владислав Троман ёшлар тоифасидаги баҳсларда омниум дастурида 126 очко жамғариб, бронза медалига эга чиқди. Шунингдек, ушбу мусобақада делегациямизнинг дастлабки бронза медалига муаллифлик қилган Янина Кускова яна бир йўналишда 3-ўрин соҳибасига айланди. Спортчимиз аёллар ўртасида очколар бўйича гуруҳ пойгаси машқида Япония ва Корея Республикаси вакилаларидан кейин учинчи натижани қайд этди.  

Велотрекнинг скретч йўналишида иштирок этган София Каримова қизлар ўртасидаги U-20 баҳсларида очколар бўйича гуруҳ пойгаси дастурида бронза медалига сазовор бўлди. 1 ва 2-ўринларга Малайзия ва Япония спортчилари эга чиқди, дея хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.  

ЎзА