Велотрек бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди
Наманган вилояти Давлатобод туманида жойлашган замонавий велотрек мажмуасида ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати баҳсларига старт берилди.
Республика спорт вазирлигининг йиллик тақвим режасига асосан ташкил этилган мазкур мусобақада Самарқанд, Жиззах, Фарғона, Андижон ва Тошкент вилоятлари ҳамда пойтахтимиздан келган эллик нафарга яқин иқтидорли спортчилар иштирок этмоқда.

Мусобақадан кўзланган мақсад ёш спортчилар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, велоспортни янада оммалаштириш ва халқаро майдонларда Ватанимизни муносиб тарзда ҳимоя қила оладиган истеъдодларни кашф этишдан иборат.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндор спортчилар чемпионлик унвони, медаллар, турли даражали дипломлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланадилар.
Оқилхон Дадабоев, ЎзА.