Велоспортчимиз Осиё чемпионати совриндори бўлди
Саудия Арабистонида Ал-Қосим вилоятида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича катталар ва ёшлар ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионатининг дастлабки кунида ҳамюртимиз совриндорлар қаторидан жой эгаллади.
Чемпионатнинг қизлар ўртасида U23 ёш тоифасида кечган беллашувда терма жамоамиз аъзоси Асал Ризаева яккалик таъқиб пойгаси дастурида бронза медалини қўлга киритди.
Айтиш лозим, 11 февралга қадар давом этадиган чемпионатда Ўзбекистон терма жамоасининг 11 нафар аъзоси иштирок этмоқда.
Т.Рўзиев, ЎзА