Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Велоспортчиларимиз Португалияда "Париж-2024" баллари учун курашмоқда
10:00 / 2023-01-21

Португалиянинг Анадия шаҳрида велоспортнинг трек йўналиши бўйича ўтказилаётган халқаро мусобақада дунёнинг энг кучли спортчилари қатори мамлакатимизнинг 8 нафар вакили ҳам ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.

"Париж-2024" Олимпиадаси учун қимматли рейтинг очколарни тақдим қиладиган мазкур турнирда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.  

Кеча ўтказилган спринт ва очколар бўйича пойгалар ҳамда индивидуал дастурлардаги баҳсларда Буюк Британия, Канада, Испания, Франция, Польша, Португалия, Исландия ва Норвегия спортчилари совринли ўринларга эга чиқди.

Бугун ва эртага халқаро турнирда қатнашаётган спортчилар омниум, скретч, медисон дастурларида ўз имкониятларини синовдан ўтказади.

Мазкур йўналишлардаги пойгаларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Данил Евдокимов, Алексей Фомовский, Маргарита Мисюрина, София Каримова, Нафосат Қўзиева каби пойгачилар ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.

Т.Рўзиев, ЎзА