Велоспортчиларимиз Осиё кубогини муваффақиятли бошлади
Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳри ўзбекистонлик спортчилар учун ҳамиша омадли маскан саналади.
Юртимиз шахматчилари ушбу шаҳарда бундан 4 йил муқаддам ўтказилган 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида ғолибликни тантана қилган бўлса, куни кеча велоспортчиларимиз ҳам қитъа чемпионатининг илк кунида муваффақиятга эришди.
Велоспортнинг трек йўналиши бўйича ўтказилаётган Осиё кубогининг дастлабки кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 тадан отин, кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлди.
Қитъанинг энг маҳоратли велоспортчилари билан кечган шиддатли баҳсларда ўз йўналишларида ҳамюртимиз Нафосат Козиева олтин, Самира Исмоилова кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлди.
Мусобақалар давом этмоқда.
Т. Рўзиев, ЎзА