Велоспортчиларимиз Осиё кубоги жамоавий баҳсларида олтин ва бронза медалига сазовор бўлишди
Таиландда велоспортнинг трек йўналиши бўйича Осиё кубоги старт олди. 26 август куни жамоавий пойга баҳслари бўлиб ўтди.
Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизматидан маълум қилишларича, якунда аёллар жамоамиз олтин, йигитларимиз эса бронза медалига сазовор бўлишди.
Жамоамиз таркиби:
Аёллар:

Янина Кускова, Маргарита Мисюрина, Нафосат Қозиева, Шаҳноза Абдуллаева;
Эркаклар:
Алексей Фомовский, Дмитрий Бочаров, Даниил Евдокимов, Ботиржон Исматов.
Ж.ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА