Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Велоспортчиларимиз Осиё чемпионатида порламоқда
07:53 / 2026-02-10

Саудия Арабистонида давом этаётган шоссе бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига навбатдаги медаллар қўшилди.

Жумаладан, чемпионат доирасида 45 ёшдан юқори иштирокчилар ўртасида “Women Masters” пойгаларида профессионал фаолиятини якунлаган ва ҳозирда Ўзбекистон аёллар терма жамоасига устозлик қилиб келаётган Ольга Забелинская иккита олтин медалга сазовор бўлди.

Аниқроқ айтадиган бўлсак, Ольга дастлаб 46,8 км. масофага ўтказилган индивидуал пойгада 01:22:25 натижа билан барча рақибларини ортда қолдирган бўлса, 15,8 км. масофадаги индивидуал вақт пойгасида масофани 22 дақиқа 40 сонияда биринчи бўлиб босиб ўтди.

Шунингдек, чемпионатнинг ёшлар (қизлар) ўртасида ўтказилган гуруҳ пойгасида ҳамюртимиз Гулҳаё Сатторова 01:48:29 натижа билан маррага учинчи бўлиб етиб келди ва мамлакатимиз делегацияси ҳисобига  бронза медални қўшди.  

Ушбу дастурда иштирок этган Екатерина Макарочкина олтинчи, Роксана Ҳикматова ва Надежда Бартенеева  11–12-ўринларни банд этди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА